Намангандаги автоҳалокатда иккита йўловчи вафот этди

Наманганда содир бўлган автоҳалокатда яна 8 киши жароҳат олган.
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Лангарбобо маҳалласи ҳудудида 2021 йил 27 октябрь куни соат 16:30 ларда «Cobalt» ва «Damas» русумли автомашиналар тўқнашиб кетди.
Бунга 1988 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Cobalt»нинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши сабаб бўлган. Оқибатда, «Damas» русумли автомашина салонида бўлган йўловчилар: аёл ва унинг ўғли олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Бундан ташқари ҳайдовчи бош мия ёпиқ шикасти, қовурға суякларини ёпиқ синиши ташҳиси билан, аёл ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши, 1992 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, яна бир 1992 йилда туғилган аёл бош мия оғир даражада лат ейиши, ўнг оёқ болдир суягини чиқиши, қорин бўшлиғи ёпиқ шикасти, 2019 йилда туғилган қиз эса пешона соҳаси ва кўкрак қафаси лат ейиши, 1991 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, 1957 йилда туғилган аёл ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши, 1951 йилда туғилган аёл бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг