Наманганда зилзила содир бўлди

16:20 20 Август 2024 Жамият
836 0

Наманган вилояти Уйчи туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 20 август куни соат 16:01 да (Гринвич бўйича 11:01 да) зилзила содир бўлди. Ер силкиниши эпицентри Наманган вилояти Уйчи туманида жойлашган. Зилзиланинг координаталари эса 40,96 градус шимолий кенглик, 71,8 градус шарқий узунликда экани келтирилган.

Манбага кўра, ер қимирлаши 9 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 3 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 219 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер