Наманганда ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган 22 ёшли фуқаро қўлга олинди
Ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс аниқланди. Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 4 октябрь куни Давлатобод туман ИИБ ходимлари томонидан «Элобод» маҳалласи ҳудудида, «Порлоқ» маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро М.У. тўхтатилиб, ёни кўздан кечирилган.
Маълум бўлишича, текширув натижасида фуқаро ёнидан соф оғирлиги 0.37 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг