Наманганда Янги Ўзбекистон боғига муносиб стелла барпо этилади
 
                Фото: Халқ сўзи
Айни масалада вилоят ҳокимлигида Туркиянинг “Outdoor Factory” лойиҳа компанияси менежерлари Ҳакан Бесcелиоғлу ва Ҳусейин Авни Гучлулар қабул қилинди. Тадбир жараёнида видеоалоқа шаклида ширкат дизайнер-меъмори Синан Тураман Янги Наманган шаҳарчаси таркибида барпо этилаётган Янги Ўзбекистон боғи марказида қад ростлайдиган стелла лойиҳаси тақдимотини ўтказди.

Нуфуси яқин йиллар ичида бир миллионга етиши кўзда тутилаётган гуллар шаҳри ҳам эни, ҳам бўйига ўсмоқда. Олий Мажлис Сенати қарори билан яқинда Тўрақўрғон туманидан Давлатобод туманига қўшиб берилган ерлар ҳисобига имкониятлар янада кенгайди. «Янги Наманган шаҳарчаси»да қурилиши режалаштирилган «Янги Ўзбекистон боғи» ҳам шу ерда бунёд этилиб, унинг ҳудуди 68 гектарни ташкил этади. Боғдан ўрин оладиган миллийлик ва замонавийлик, чуқур маъно-мазмунни ўзида мужассам этган Стелла лойиҳаси асосини она заминимизда асос солинган уч ренессанс концепцияси ташкил этади. Мажмуада гул ғунчаси, сув томчиси, стратегиядаги мақсадлар, тарихий барельефлар ўз аксини топади.
Маълумот учун, бўлажак маданият ва истироҳат масканида Наманган рамзи бўлган гуллар боғи, сунъий кўл, фавворалар, 2500 ўринли амфитеатр, автотураргоҳ, савдо шаҳобчалари, болалар боғчаси, шунингдек, кўплаб инфратузилма иншоотлари барпо этилиши кўзда тутилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг