Наманганда тупроқ аралаш шағал қаздириб олаётган ҳуқуқбузарга жарима белгиланди
Наманган вилояти Экология бошқармаси Янги Наманган тумани бўлими ходимлари томонидан туманнинг "Ишонч" маҳалласи ҳудудида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида "Мадад транс сервис" МЧЖга тегишли ҳудудда ходим Қ. Й. ҳеч қандай рухсатсиз, "ҲЮНДАИ" русумли экскаватор ёрдамида тупроқ аралаш шағални қаздираётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қ. Й. БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ҳавзаларида норуда материалларини қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, норуда материалларини қазиб олишга муддатсиз мораторий ўрнатилади. Мораторий давридаги ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори 10 бараварга оширилади (айни дамда фуқароларга БҲМнинг 10-20 баравари, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 30-50 баравари). Шунингдек, ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси ҳам мусодара қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг