Наманганда сенаторлар ва ёшлар учрашуви: ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги янги ташаббуслар муҳокама қилинди
Наманган давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Икромхон Нажмиддинов, Одилжон Маматкаримов, Анна Добрих ва Солижон Мўминов иштирокида вилоятнинг фаол ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида сенаторлар ёшларга яратилаётган имкониятлар, янги давлат дастурлари, таълим, илм-фан ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишга қаратилган дастурлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда режалаштирилган ташаббуслар юзасидан батафсил ахборот берилди.
Учрашув якунида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тизимли равишда ўрганиб бориш ҳамда келгусида мунтазам мулоқот платформасини шакллантириш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг