Наманганда «Кўмир таъминот» мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Видеодан кадр
«Кўмир таъминот» масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ҳамда омборга келувчи кўмир ортилган юк вагонлари сонини кўпайтириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни у сўралган пул маблағидан 25 минг долларини филиал ишчиси орқали олиб, фуқарони омбор мудири лавозимига тайинланишини таъминлаган.
Кейинроқ эса мансабдор шахс қолган 15 минг доллар ҳамда омборга кўмир ортилган 30 та вагон юборгани учун улуш сифатида 7,5 минг доллари, жами 22,5 минг доллари беришини талаб қилиб, ўзининг воситачиси бўлган филиал ишчиси орқали ушбу пул маблағини олган вақтида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Кўрилган чора-тадбирлар натижасида аҳолига кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ва имтиёзли нархларда етказиб берилиши йўлга қўйилди», дейилади ДХХ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг