Наманганда IT соҳаси экспорти 20 миллион долларга етказилади
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Бу жорий йил охиригача эришиладиган натижа ва унда жадал ўсиш суръатлари инобатга олинган. Соҳада умумий хизматлар ҳажми 170 млрд. сўмдан ортади. Вилояти ҳоким ахборот технологиялари компаниялари вакиллари билан учрашиб, иштирокчиларнинг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазаларига ечим берди.
— Биз ёшларнинг фан соҳасидаги билим ва кўникмаларини чуқурлаштиришда муҳим омил сифатида хизмат қилувчи видеодарслар яратяпмиз, — дейди “IT academy” МЧЖ раҳбари Жалолиддин Абдувалиев. — Таълим муассасалари устозларининг малакасини оширишга қаратилган ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашда ёрдам сўрадим. Тегишли соҳа мутасаддилари билан шу ернинг ўзида ҳамкорликни йўлга қўйдик.

Маълумот учун, жорий йил якунига қадар вилоятда IT-парк резидентлари сонини 80 тага етказиш мақсад қилинган. Улар фаолиятида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ташқи бозорга ҳам йўналтириш масаласи устувор ўрин тутади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг