Наманганда Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Наманганда XI ва XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари, Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортган. Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган.

Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган. Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид. Хитой тангаси эса XIX асрга оид бўлиб, уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этган.

«Танганинг ўнг томонидаги 2 иероглиф: Каши / Каши 喀什 — Қашқар. Чап томонидаги 2 иероглиф: сан / сан 参 — ва жир / жин 金 – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги 1 иероглиф: гуанг / гуанг 光- ёруғлик маъносини беради Паст қисмидаги 1 иероглиф: юань / юань 圓 юмалоқ, яъни доира деган маънони беради. Танганинг ўртасидаги тешилган жойидаги иероглифни ўқиш қийин. Бироқ, у шюй 緒 иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй / Гуангху 光緒 номига ўхшаяпти. У 1875 -1908 йилларда Хитойни бошқарган», дейди Шерали Қўлдошев.

Учта нодир китоб эса, илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, унда ноёб илм битилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг