Наманганда «ерсотар» мансабдорлар қўлга олинди
Наманган вилоятида фуқароларга ер майдони расмийлаштириб беришни ваъда қилган Поп тумани ўрмон хўжалиги масъул шахслари ва кадастр мутахассиси ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини бажарувчи муқаддам судланган фуқаро И.К. фуқаро Б.К.га ўрмон хўжалиги балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 10 минг АҚШ доллари эвазига шартнома асосида ижарага беришга келишиб, олдиндан бўнак сифатида 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Шу каби яна бир ҳолат, Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ҳам содир бўлган.
Унга кўра, ўрмонбеги вазифасида ишловчи М.С. фуқаро С.Ж.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу ер майдонида турар-жой ва бошқа бинолар қуришга тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ўрмонбеги М.С. фуқародан олган 15 минг АҚШ доллари ҳисобидан 500 АҚШ долларини кадастрлар палатасининг Поп тумани филиали шўба мутахассиси Б.М.га берган вақтида ашёвий далиллар билан тезкор тадбир ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг