Наманганда 45 млн сўм қалбаки пулларни сотаётган шахс ушланди

13:18 11 Февраль 2026 Жамият
307 0

Наманган вилоятида 45 миллион сўм қалбаки пулларни 18 миллион сўмга сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Б.С. 100 ва 200 минг сўмлик купюрадаги жами 45 млн сўм қалбаки пулларни фуқаро М.Х.га 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум бўлишича, ушбу шахс аввал ҳам шу каби жиноятни содир этгани учун судланган бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?