Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Аюбхон Камалов Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 29 октябрь куни Наманган шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда шаҳар кенгаши депутатлари, Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фаоллар иштирок этмоқда.
Унда ташкилий масала кўриб чиқилиб, кун тартибидаги масала юзасидан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маъруза қилган.
Йиғилишда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Отаходжаев Анвар Хожахановични Наманган шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш, ҳамда Камалов Аюбхон Арибджановични Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллаган.
Маълумот учун, Аюбхон Камалов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йили Ленинград қишлоқ хўжалиги институтини, 2001 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт тизимида турли лавозимларда ишлаган.
Молия вазирлигида сектор мудири, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, 2017-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори сифатида фаолият юритган. 2019-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.
Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг