«Наманган» махсус экспорт зонаси ташкил этилади
Фото: Президент матбуот хизмати
«Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони [ПФ-41-сон, 04.03.2025 й.] қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Фармонга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги махсус иқтисодий зоналарни бошқариш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ҳамда хусусий бошқарувга берилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Саноат зоналари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарилади ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади.
Шунингдек, Наманган вилоятида «Наманган» махсус экспорт зонаси ташкил этилади.
2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда «товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, ҳужжат билан 2028 йил 1 январгача махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида улар томонидан ижарага берилган ер майдонлари учун тўловни амалга ошириши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг