Нафас йўлида сурункали касалликлари борлар чангли ҳавода ташқарига чиқманг — «Санепидқўмита»

Ҳаво таркибидаги чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик – деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантириши мумкин. «Санепидқўмита» бундай вазиятда қандай ҳаракатланиш кераклиги тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, чангли ҳавода қуйидаги чора-тадбирларни кўришни тавсия қилинган:
- Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;
- Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;
- Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);
- Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;
- Кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш;
- Устки кийимларни (костюм, плаш, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;
- Ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;
- Кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;
- Ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;
- Суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.
- Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:
- Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;
- Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг юткич ёрдамида тозалаш керак (гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.
- Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;
- Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;
- Хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш.
Бундан ташқари, «Санепидқўмита» нафас йўли сурункали касалликлари бор юртдошларимизга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликни тавсия қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг