Мьянмада 6 апрелгача мотам эълон қилинди

Фото: Reuters
Мьянмада 31 мартдан 6 апрелгача мамлакат миқёсида мотам эълон қилинди. Бу ҳақда бош вазир Мин Аун Хлайн маҳаллий МРТВ телеканали эфирида маълум қилди.
«Одамлар қурбон бўлгани муносабати билан 31 мартдан 6 апрелгача бўлган кунлар республика миқёсида мотам кунлари деб эълон қилинди», — деди ҳукумат раҳбари ўз мурожаатида.
28 март куни Мьянмада иккита кучли зилзила содир бўлди. Маълумотларга кўра, ер силкинишлари магнитудаси 7,7 ва 6,4 баллга етган. Оқибатда мамлакатда уй-жойлар, йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари вайрон бўлган.
Мьянманинг марказий қисмини вайрон қилган зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда. Бирлашган Миллат Ташкилоти якшанба куни бу ҳақда огоҳлантириб, табиий офат оқибатлари зилзиладан олдин ҳам ёрдамга муҳтож бўлган деярли 20 миллион мамлакат аҳолисининг аҳволини ёмонлаштираётганини таъкидлади.
ОАВ маълумотларига кўра, қурбонлар сони 1700 нафарга етган. Яна 3400 киши жароҳатланган, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.
Таиланд пойтахти Бангкокда ҳам зилзила содир бўлган, қурилиши тугалланмаган осмонўпар бино қулаши оқибатида 76 нафар қурилиш ишчиси бедарак йўқолган. У ерда ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди.
Мьянмадаги қидирув-қутқарув ишлари йирик Мандалай шаҳри ва пойтахт Нейпитавга қаратилган. Жабрланган ҳудудларга бир қанча халқаро гуманитар гуруҳлар етиб келган. Аммо аэропортларга етган зарар туфайли ёрдам кўрсатиш ишлари қийинлашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг