Музработда янги лойиҳага старт берилди
Музработ туманида Хитойнинг “Jiangsu World Machinery Co. Ltd” компанияси асос солган “GF World Termez” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги лойиҳа бошланди. Унинг асосий йўналиши — 5 минг гектар майдонда замонавий томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланган ҳолда пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 80 миллион АҚШ доллари сарфланмоқда. Фойдаланишдан чиқиб кетган, унумдорлиги паст бўлган ер майдонлари қайта тикланади ва сув тежовчи юқори технологиялар жорий этилади. Шунингдек, Хитойдан олиб келинаётган юқори ҳосилдор пахта навлари экилади, бу эса ҳосилдорликни сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида 800 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, йиллик 10 миллиард сўмлик солиқ тушумлари бюджетга келиб тушади. 10 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилмоқда, бу эса минтақанинг ташқи иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлайди.
“GF World Termez” фақат пахта етиштириш билан чекланмай, туманда сув тежовчи технологиялар учун зарур бўлган асбоб-ускуна, қувур ва фитинглар ишлаб чиқарадиган замонавий корхона қуришни ҳам режалаштирмоқда. Бу лойиҳанинг интеграцияланган ривожланишига ва қишлоқ хўжалиги соҳасида узлуксиз инновацияларни жорий этишга ёрдам беради.
Вилоят ҳокимлиги бу каби хорижий инвестициялар орқали ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва замонавий технологияларни жорий этишни устувор вазифа сифатида белгилаган.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг