Муқимийни излаб...
Бугун Қўқон Давлат музей қўриқхонаси филиали Муқимий ҳужра музейи маънавият-маърифат ходимлари, адабиётшунос олимлар, Муқимий ихлосмандлари билан гавжум бўлди. «Муқимийни излаб...» мавзусида ўтган давра суҳбати унинг ҳужра музейига саёҳат билан бошланди.
Ҳужра музейи филиал мудири Х.Сулаймонов шоир ҳаёти ва ижоди билан таништирди.
Республика маънавият-маърифат маркази, Қўқон Давлат музей қўриқхонаси, Қўқон адабиёт музейи шаҳар филиали, Муқимий номидаги ҚДПИ ва бошқа бир қатор ташкилот вакиллари Муқимий ҳаёти ва ижоди, ҳужра музейининг ташкил этилиши, Қўқон адабий муҳитида шоирнинг тутган ўрни ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Давра суҳбати давомида шоир қаламига мансуб ғазаллар ўқилди, мушоира ўтказилди. Муқимий ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилиш, Муқимий таваллудининг 170 йиллик юбилей тантаналарини нишонлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Зулфия Ҳамидова
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг