Муҳсин Хисомиддинов беш карра жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди

12:15 28 Ноябрь 2023 Спорт
171 0

Хисомиддинов беш карра жаҳон чемпиони!

Куни кеча Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида кураш спорт тури бўйича XIV жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионатининг +100 кг вазн тоифасида иштирок этган Мудофаа вазирлиги спорт маркази спортчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Муҳсин Хисомиддинов муросасиз кечган финал баҳсида эронлик рақиби Аболфази Торабини мағлуб этиб, беш карра жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?