“Муҳандислик ойлиги”га старт берилди

16:54 08 Апрель 2025 Жамият
155 0

Шу йил апрель ойи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юртимизда илк бор “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилинди.

Мазкур ташаббус мамлакатимизда муҳандислик соҳасининг салоҳиятини ошириш, талабаларнинг ижодий ва техник кўникмаларини ривожлантириш ҳамда инноватсион фаолиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шу муносабат билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Муҳандислик ойлиги” расман очилди. Маросимда сўзга чиққан мутасаддилар муҳандислик соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор, амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда илғор ташаббуслар ҳақида сўзлаб, ёш муҳандислар ва иштирокчиларга мусобақаларда муваффақият тилади.

Тадбир доирасида ташкил этилган — “Made in TUIT” номли кўргазмада талабалар томонидан яратилган энг яхши инновацион ишланмалар намойиш этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?