Муҳаммадкарим Хуррамов Термизда ўтган кураш мусобақаси бош соврини — автомобилни қўлга киритди
Фото: “Халқ сўзи”
Фарҳод Эсонов/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 21 март — Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Термиз шаҳрида катта кураш мусобақасини ўтказди. Муросасиз беллашувларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, қўшни республикалардан ҳам номдор полвонлар қатнашди.
Мусобақанинг бош соврини — «Damas» автомобили беллашувда мутлақ ғолиб бўлган шерободлик Муҳаммадкарим Хуррамовга насиб этди. Иккинчи ўринни эгаллаган жарқўрғонлик полвон Шермуҳаммад Жангриевга туя, учинчи ўрин соҳиблари шўрчилик Бекмурод Олтибоев ҳамда олтинсойлик Жаҳонгир Маматраимовга от совринлари насиб этди.
Ғолибларга совринларни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов тантанали тарзда топширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг