Мудофаа ва ички ишлар вазирлари қатнашган чўмилиш тадбирида 7 киши вафот этди – Ҳиндистон

Ҳиндистонда миллионлаб одамларнинг бир вақтда чўмилиши оқибатида камида 7 киши вафот этди. Бу мамлакатда ўтказилаётган «Kumbh Mela» фестивалида фожиа юз берди, деб хабар бермоқда «NBS News» нашри.
Хабарда айтилишича, 29 январь куни фестиваль иштирокчилари чўмилиш тадбирини ўтказмоқчи бўлишган. Миллионлаб одамларнинг бир вақтда чўмилишга уриниши оқибатида оммавий тиқилинч юзага келди. Натижада 7 киши вафот этиб, ўнга яқин инсон жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Расмийларнинг таъкидлашича, фожиа оқибатида жабрланган ва вафот этганларнинг сони каррасига ортиши мумкин.
«Чўмилиш учун йиғилганларнинг баъзилари тиқилинч оқибатида йиқилиб тушди. Оломон бунга эътибор бермай йиқилганларни тепкилаб ўтиб кетаверишди. Бу эътиборсизлик оқибатида онам ҳам вафот этди», — дейди фестиваль иштирокчиларидан бири.
Шунингдек, Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнат Сингх ва Ички ишлар вазири Амит Шоҳ каби мансабдор шахслар ҳам фестиваль қатнашчилари орасида бўлган.
«Маҳаллий маъмурият жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам беради. Яқинларини йўқотган барчага ҳамдардлик билдирамиз», — дейди Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди.
«Kumbh Mela» мамлакатдаги энг катта фестиваллардан бири ҳисобланиб, ҳар йили 100 миллионга яқин иштирокчиларни қамраб олади. Олти ҳафта давом этадиган фестивалнинг энг қутлуғ кунида ўн миллионлаб одамлар бир вақтнинг ўзида чўмилиш учун йиғилишади. Бу эса одамларнинг ҳаётини хавф остида қолдиради.
Маълумот учун, ушбу фожиа «Kumbh Mela» фестивали тарихидаги биринчиси эмас. 2013 йилдаги фестивалда ҳам оммавий тиқилинч юзага келиб, натижада 36 нафар инсон вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг