Муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 8 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.


Шунга кўра, айни вақтда Қашқадарё вилоятида ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Қарши шаҳрининг Нахшаб маҳалласида истиқомат қилувчи Муниса Нормаматова ҳудуддаги 33-сайлов участкасига келиб, ўзи истаган номзодларга овоз берди.
— Сайлов куни Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи қариндошларимизникида ўтказиладиган тадбирда иштирок этишим керак, — дейди у. — Шу боис белгиланган ҳуқуқимдан фойдаланиб, муддатидан олдин ўзим муносиб деб билган номзодларим ва партияга овоз бердим.

Таъкидлаш жоиз, Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясига келиб, муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг