"Mpox" вирусининг тарқалиши сезиларли даражада камайган — ЖССТ
Фото: Иллюстратив cурат
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, шу кунгача Ер юзида "mpox" (маймун чечаги) вирусини юқтирган қарийб 84 минг нафар бемор рўйхатга олинган. Улардан 75 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Аммо реал кўрсаткичлар бундан юқори бўлиши мумкин.
Тўғри, касалликнинг тарқалиши эпидемия бошланган даврга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. Чунки қатор мамлакатлар, айниқса, Африка минтақасида мазкур вирусга қарши синамалар ҳам, вакциналар ҳам мавжуд эмас.
ЖССТ мутахассиси Розамунд Льюиснинг таъкидлашича, ушбу ҳолат уч йил ўтиб, "mpox"нинг янада юқувчан мутациялари пайдо бўлишига замин яратиши мумкин. Бу эса чинакам хавф.
— Шу боис, дунё бўйлаб янги эпидемияларни имкон қадар тезроқ аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун кўпроқ тест ва вакциналар ишлаб чиқилиши керак, — деб хулоса қилади мутахассис.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг