Москвага дронлар ҳужуми уюштирилди. Қурбонлар бор
Россия пойтахти Москва шаҳрига дронлар ҳужуми уюштирилди. Пойтахт мери Сергей Собяниннинг маълум қилишича, уларнинг 69 таси уриб туширилган. Дронларнинг қолдиқлари турар жой биноларининг устига қулаган.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв Ленин шаҳар округи ва Домодедово Видное шаҳрида ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва уч киши яраланганини маълум қилган.
Москва темир йўли Домодедово станциясидаги инфратузилмага зарар етганини билдирди. Росавиация Домодедово, Шереметьево, Внуково ва Жуковский аэропортлари, шунингдек, Нижний Новгород ва Ярослав аэропортларига чекловлар киритди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, Калуга вилоятида саккизта учувчисиз учоқ уриб туширилган. Перемишл туманида бино ёниб кетган, Жуков туманида турар-жой бинолари шикастланган.
Раменскийда беш киши ўткир стресс ҳолати билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Манбада ҳужум ким томонидан содир этилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг