Москвада мигрантлар учун патент нархи оширилади
Москвада 2026 йилдан бошлаб чет эллик меҳнат мигрантлари учун патент қиймати оширилади. Бу ҳақда Мосгордума томонидан қабул қилинган қарорга таяниб, ТАСС хабар берди.
Маълумотга кўра, ҳозирда патент нархи ойига 8,9 минг рублни ташкил этмоқда. Янги тартибга мувофиқ, 2026 йилда тариф 10 минг рублгача кўтарилади.
Қарорда қайд этилишича, 2025 йилда Москвадаги меҳнат бозори шароитини акс эттирувчи коэффициент 2,8592 этиб белгиланган бўлиб, патент нархи 8,9 минг рубль сифатида қўйилган эди. Меҳнат мигрантлари кўп ишлайдиган соҳаларда ўртача иш ҳақи ошгани сабабли, 2026 йилда коэффициент 2,9323 этиб белгиланмоқда. Натижада патент нархи ойига 10 минг рублга етади.
Ҳужжат пойтахтнинг солиқ қонунчилигини такомиллаштириш ва уни федерал қонунчиликка мослаштиришга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг