Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган оммавий муштлашув юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муносабат билдирди
Illyustrativ foto
Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган оммавий муштлашув юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси Элчихона билан биргаликда ўрганиш ишларини бошлаган.
Дастлабки ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 2022 йилнинг 1 апрель куни корхонада ишловчи икки ходим ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида муштлашув юз берган ва кейинчалик муштлашувга икки томондан ҳам ишчилар аралашиб кетган.
Иш берувчи вакиллари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳибсга олинган. Уларнинг 20 нафарига нисбатан депортация қилиш чораси қўлланиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси Элчихона билан биргаликда ваколатли ташкилотлар орқали мазкур масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Шу ўринда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан ушбу давлат қонунларига риоя қилишни, низоли вазиятларга аралашмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни сўрайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг