Москва — Тошкент рейсини амалга ошираётган самолёт Урганчга шошилинч қўнди

19:00 06 Октябр 2023 Жамият
831 0

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Москва — Тошкент рейсини амалга ошираётган HY-604 самолёти Урганч аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Бортида 236 йўловчи бўлган Boeing 787 самолёти экипажи йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли захира аэродромга учишга қарор қилди.

Тошкент вақти билан 16:59 да самолёт Урганч аэропортига қўнди. Йўловчи 1978 йилда туғилган эркак - самолёт бортида вафот этган. Соат 18:48 да самолёт Урганчдан Тошкентга учди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер