Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқа бошлади
Видеодан кадр
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган қудуқдан газ сизиб чиқмоқда. Энергетика вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.
2025 йил 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани «Учсой» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Муйноқ» конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилган.
Газ босими кутилган даражадан юқори бўлганлиги сабабли, барча хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа содир бўлган пайтдан бошлаб барча тегишли ташкилотлар — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги Жамиятга қарашли «Очиқ нефть ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг Марказий ҳарбийлаштирилган назорат отряди», Фавқулодда вазиятлар вазири, «Ўзбекгеофизика» АЖ ҳамда маҳаллий ҳокимият мутасаддилари воқеа жойида бўлиб турибди.
Энг асосийси, ушбу қудуқ аҳоли яшаш жойидан узоқда ва газ таркибида олтингугурт йўқ бўлган тоза метан ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, Устюрт ҳудудидаги барча конлардан олинадиган табиий газ таркибида олтингугурт учрамайди.
Маълумот учун, айни дамда ҳолатни бартараф этиш учун хизмат қилаётган ишчи ходимлар соғлиғини сақлаш, шунингдек, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига зарар етишининг олдини олиш мақсадида газ назорат остида ёқиб қўйилди.
«Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Шу сабабли одамлардан ваҳимага тушмасликларини сўраймиз. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади», дейилган баёнотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг