Мўйноқда 25 километрдан зиёд сув тармоқлари тортилди

16:59 14 Июль 2025 Жамият
190 0

Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларда Мўйноқ тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг тегишли қарори асосида ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилиши белгилангани ҳам шундан далолат беради.

— Мўйноқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш борасидаги ишлар соҳа раҳбарлари билан бирга депутатлар томонидан назоратга олинган, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Б.Утамбетова. — Биз яқинда “Қизилжар” овул фуқаролар йиғини ҳудудида сув таъминоти бўйича олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдик.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ушбу лойиҳа учун 8,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда «Archico» МЧЖ (Озарбайжон) компанияси томонидан Мўйноқ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида 5 та сув тақсимлаш иншооти, 128,1 километрлик сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда 25,2 километрлик сув тармоқлари тортилиб, қурилиш ишлари давом этмоқда. Белгиланган ишлар тўлиқ бажарилиши натижасида туманнинг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси яхшиланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер