Моҳигул Ҳамдамова Ўзбекистонга бронза медалини келтирди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган ХVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Пара енгил атлетика баҳсларида Моҳигул Ҳамдамова бронза медалга сазовор бўлди. Ф57 классида диск улоқтириш дастурида юртдошимиз 32.75 метр билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Моҳигул Ҳамдамова 1995 йил 2 октябрда Фарғона вилоятида таваллуд топган. У паралимпиячи, найза улоқтириш, диск ва ядро улоқтириш бўйича ихтисослашган, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Аввалроқ, Элбек Султонов Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг