Мўғулистон билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 9 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Баттсесег билан учрашди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг кейинги йилларда уч баробарга ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Томонлар жорий кўрсаткичларни сезиларли даражада ошириш учун қатор имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш бўйича Ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.
Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболлари таҳлил қилинди. Қишлоқ хўжалиги, енгил ва электротехника саноати соҳаларида аниқ лойиҳа таклифларини ўзида мужассам этган Саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма дастурнинг қабул қилиниши бу борадаги устувор ва биринчи даражали чора-тадбирлар сифатида белгиланди. Шу нуқтаи назардан томонлар Тошкент ва Улан-Батор шаҳарларида қўшма бизнес-форум ва кўргазмалар ўтказишга келишиб олдилар.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон ўртасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия тузиш тўғрисида Битим имзоланди. Таъкидланишича, ушбу ҳужжат Ўзбекистон-Мўғулистон кўп қиррали кун тартиби салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам замин яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг