Мирзо Улуғбек ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди
Фото: https://t.me/uzbekkinopress
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали дастурида бугун Голливудда ижод қилаётган ўзбек режиссёри Баҳодир Юлдашевнинг "Улуғбек ёҳуд Осмон тоқига қўйилган нарвонʼʼ номли янги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳужжатли фильм Шарқнинг буюк мутафаккири, Мовароуннаҳр ҳукмдори Мирзо Улуғбек ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилади.
Фильмда Венсан Кассель, Арманд Ассанте, Франсиско Овалье каби дунёга машҳур санъаткорлар, шунингдек, Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров, Ҳошим Арслонов сингари ўзбекистонлик таниқли актёрлар роль ижро этган.
Мазкур кинокартина 2017 йилда 74-Халқаро Венеция кинофестивалида «Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм» номинациясида нуфузли «Кинео» мукофотига сазовор бўлган, Италиянинг Искя оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг