Мирзиёев ва Тоқаев қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида қатнашди
Фото: Президент матбуот хизмати
Икки томонлама музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олмаота шаҳрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқ шаҳрида М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини тантанали равишда очдилар.
Ўзбек ва қозоқ олийгоҳлари филиалларининг ўзаро очилиши икки қардош мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланаётганидан яна бир далолат бўлди.
Мазкур таълим муассасаларида талаб юқори бўлган техник йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрланади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари "Сиань - Хорғос - Олмаота - Сариёғоч - Тошкент" йўналиши бўйича биринчи юк поездининг етиб келишига бағишланган маросимда ҳам иштирок этдилар.
Юк поезди Сиань шаҳридаги Қозоғистон-Хитой терминалидан "Хорғос" қуруқ портига йўл олди. У ерда контейнерлар қайта ортилди ва Қозоғистон темир йўллари бўйлаб "Сариёғоч" станцияси орқали сўнгги манзилга – "Тошкент" станциясига жўнатилди.
Ушбу йўналиш юк ташиш вақтини қисқартириб, савдо ҳажмини оширишга кучли туртки беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг