Мираки дор йўли очилиш арафасида

14:41 23 Июль 2025 Жамият
109 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Шаҳрисабз туманининг Мираки қўрғончасида кўплаб туристик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан бири — “Gold Step Invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган дор йўли ҳисобланади.

— Ушбу дор йўлининг узунлиги 2050 метрни ташкил қилади, — дейди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаменти директори ўринбосари Жавоҳир Тожиев. — Унда 20 дона “кабинка” бўлиб, ҳар бири бир вақтнинг ўзида 8 киши билан ҳаракатлана олади.

Бугунги кунда дор йўли учун зарур 7 та устун тўлиқ барпо этилиб, тросларни тортиш, “кабинка”ларни ўрнатиш ҳамда электр-монтаж ишлари ҳам тўлиқ якунланган. Дор йўли яқин кунлар ичида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер