Минтақадаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги илғор тажрибалари, амалиёти ва инновацион ёндашувлари

13:54 14 Май 2024 Сиёсат
287 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ушбу сессия давомида иштирокчилар нодавлат нотижорат ташкилотларининг хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги иштирокини янада кенгайтириш, камситишнинг турли кўринишларини бартараф этиш ва долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг малакасини ошириш, касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини кўриб чиқади.

Бундан ташқари, иштирокчилар нодавлат нотижорат ташкилотлари мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, етакчилик қобилиятини ривожлантириш бўйича самарали фаолият олиб бораётгани, уларга ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, бизнес ва хусусий тадбиркорликни амалга ошириш ўргатилаётгани ҳақида ўз мамлакатлари тажрибаси билан ўртоқлашади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?