Миллий терма жамоа аъзоси “Андижон” клубига ўтди

11:41 17 Февраль 2026 Спорт
278 0

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азизбек Турғунбоев фаолиятини “Андижон” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда “Андижон” клубининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

“Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва бунгача “Пахтакор” сафида тўп тепган ҳужумкор ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев янги мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилишини барчангизга мамнуният билан эълон қилмоқчимиз. Томонлар ўзаро келишувга эришишди ва меҳнат шартномаси имзоланди.

Азизбек Турғунбоев 1994 йилнинг 1 октябрь санасида Наманганда таваллуд топган. У фаолияти давомида “Навбаҳор”, “Пахтакор” ва шу билан бирга Туркия чемпионатида “Сивасспор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган“, дейилади клубнинг расмий саҳифасида.

Маълумот учун, Турғунбоев 2018 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақтга қадар у 43 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол муаллифи бўлган. Жумладан, Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги турида Қатар дарвозасига тўп киритган.

У 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, 1 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби ҳамда 1 марта миллий терма жамоа билан CAFA мусобақаси ғолиблигини қўлга киритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?