Миллий статистика тизимини трансформация қилиш офиси ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-75-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Миллий статистика қўмитаси тузилмасида “Миллий статистика тизимини трансформация қилиш” офиси ташкил этилади.
— Трансформация офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан:
— ички ва ташқи фойдаланувчилар учун зарур бўлган статистик маълумотларни, шу жумладан, аҳоли даромадлари ва уларнинг манбаларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш;
— микро даражада кузатувларни амалга ошириш ва статистик кўрсаткичларни шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш;
— статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали қайта алоқани (мижозга йўналтирилганликни) жорий этиш.
Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси тўғрисидаги низом ҳамда Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг