Миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди
2025 йил 27-30 декабрь кунлари Математика, Кимё ва География фанларидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Талабгорлар ўз натижаларини «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин бўлади.
Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
- 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
- 65 — 69,9 балл — А даража;
- 60 — 64,9 балл — B+ даража;
- 55 — 59,9 балл — B даража;
- 50 — 54,9 балл — C+ даража;
- 46 — 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
- А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
- B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
- А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
Сертификатини юклаб олувчи талабгорлар учун муҳим маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат матнида ўзгартириш киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг