Миллий меросимиз – Лазги рақси жаҳон бўйлаб саёҳатини бошлайди
Жорий йил 27 ноябрь куни Dubai opera саҳнасида Алишер Навоий номидаги ДАКТ балет труппаси ижросидаги «Лазги — муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли намойиш этилади.
Хореограф Раймондо Ребек томонидан саҳнага олиб чиқилган ушбу ғоя Ватанимиз маданияти ва фалсафаси тўғрисида хорижий оммага сўзлаб беради.
Ўзбекистон бой маданий меросимизни тарғиб этиш йўлида қўйган навбатдаги қадами билан халқаро майдонда яна ҳам тушунарли ва оммавий бўлиб бормоқда.
Балет спектакли «ЭКСПО— 2020» кўргазмасида Ўзбекистон маданий дастурига киритилган. Ташкилотчи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидир.
Бугундан бошлаб Euronews телеканалида спектаклга бағишланган видеороликни томоша қилиш мумкин бўлади. Бутун дунёдаги балет мухлислари учун бу ёрқин маданий ҳодиса ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг