Миллий армиямиз – ғурур ва ифтихоримиз!
14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида «Очиқ эшиклар куни» тадбири бўлиб ўтди. Унда бошқармага бириктирилган 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари, божхона ходимлари, тизим фахрийлари ҳамда Божхона институти курсантлари иштирок этди.

Тадбирда уч авлод учрашуви ташкил этилиб, фахрийлар Янги Ўзбекистон божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хизмат шароитлари ва яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритдилар. Ўқувчиларга Божхона институтида таълим олиш шартлари, курсантликка қабул тартиби бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, хизмат қурол-аслаҳалари намойиш қилиниб, ўқувчилар улар ҳақида амалий ва назарий билимларга эга бўлдилар. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.

— Тадбир жуда қизиқарли ўтди— дейди 18-сонли мактаб ўқувчиси Дилшод Норбоев. — Божхона соҳаси ҳақида кўп янгиликларни билдим. Келажакда Ватанга шу соҳа орқали хизмат қилиш истагим пайдо бўлди.

Тадбир доирасида китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Шубҳасиз, бу ташаббус ёшларда китобга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилди.
Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг