Миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган ёшлар фестивали
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ургут туманида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўзбек миллий анъаналари ва урф-одатларини ўзида мужассам этган «Ёшлар фестивали» бўлиб ўтди.
Фестиваль Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Фестивалдан кўзланган асосий мақсад — миллий ва анъанавий қадриятларни эъзозлаш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни, жамиятимизда эса тинчлик, миллатлараро тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтиришдан иборатдир.
Тадбирда Марказий ҳарбий округ ҳарбий оркестри, бахшилар, куй-қўшиқ, фольклор жамоаларнинг чиқишлар билан бошланди.
Жойларга бўлинган павильонларда арқон тортиш, миллий кураш ва тош кўтариш мусобақалари, шунингдек, миллий ҳунармандчилик бўйича кўргазмали намойишлар бошланиб кетди. Ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш, улар ўртасида мафкуравий иммунитет ҳамда жипсликни ошириш мақсадида ҳарбий психологлар томонидан ўтказилган турли танловлар, тим билдинг ўйинлари ҳам шулар жумласидан.
Фестивалнинг асосий қисми — «Округ қўмондони кубоги учун» ташкил этилган улоқ-кўпкари мусобақаси бўлди. Шиддатли ва қизиқарли кечган мусобақада эр йигитлар тадбир кузатувчиларига чинакам томоша завқини беришди.
Миллий анъана ва урф-одатларимизни ўзида мужассам этган ёшлар фестивали кўтаринки кайфиятда ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг