Мигрантларсиз Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 16,8 фоизгача ошиши мумкин – Жаҳон банки

Фото: Lenta.ru
Жаҳон банки «Олдинга йўл: Европа ва Марказий Осиё минтақасида муваффақиятли миграцияни қўллаб-қувватлаш» номли ҳисоботини тақдим этди. Ҳисобот тақдимоти 5 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Унда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги миграция тенденциялари ва уларнинг давлат сиёсатига таъсири таҳлил қилинган. 2023 йил ҳолатига кўра, тожикистонлик ва қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг 80 фоиздан ортиғи Россияга йўл олган. Ўзбекистонлик муҳожирлар оқими кўпроқ диверсификацияланган: 57 фоизи Россияда, 15 фоизи Қозоғистонда ва 10 фоизи Украинада ишлайди.
«Марказий Осиё мамлакатларида меҳнат миграцияси миллионлаб фуқаролар учун асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қолмоқда», дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, 2024 йил ҳолатига кўра, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 45 фоизини ташкил этди – бу нисбий маънода дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Қирғизистонда пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши 24 фоиз, Ўзбекистонда эса 14 фоизни ташкил этди.
«Ушбу мамлакатлардан келган муҳожирлар чет элда ишлаш орқали ўз даромадларини икки ёки уч баравар оширишлари мумкин, бу эса уларнинг оилалари турмуш даражасини сезиларли яхшилайди. Хусусан, Қирғизистонда пул ўтказмалари оладиган уй хўжаликлари орасида камбағаллик даражаси 10 фоиздан кам, уларсиз эса 50 фоиздан ошган бўларди», дейилади ЖБ ҳисоботида.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўлмаса, мамлакатдаги камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Андижон вилояти ҳокими 15 ёшли қизни зўрлагани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди
- Сурхондарёдаги бозорда бегона аёл 3 ёшли қизчани пичоқлади
- CEFR имтиҳонининг ўтказилиш саналари маълум бўлди
- Истанбул аэропортида танасига 6 кг олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
- Йўл ҳаракати қоидабузарликларнинг жарима баллари қачондан кучга киради?
- 9 ёшли қизчанинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг