Мева ва резаворлар етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи бўлди?
2025 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3 479 624 тонна мева ва резаворлар етиштирилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, ушбу маҳсулотлар ҳажми ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг катта кўрсаткич Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келиб, ҳудудда йил давомида 751 887 тонна мева ва резаворлар етиштирилган. Ундан кейинги ўринларда 472 969 тонна кўрсаткич билан Фарғона вилояти иккинчи, 416 146 тонна кўрсаткич билан Наманган вилояти учинчи поғонадан жой олган.
Шунингдек, ўтган йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида 79 975 тонна, Бухоро вилоятида 312 996 тонна, Жиззах вилоятида 111 228 тонна, Қашқадарё вилоятида 215 248 тонна, Навоий вилоятида 114 021 тонна, Самарқанд вилоятида 408 356 тонна, Сурхондарё вилоятида 194 837 тонна, Сирдарё вилоятида 51 577 тонна, Тошкент вилоятида 159 493 тонна, Хоразм вилоятида 189 940 тонна ҳамда Тошкент шаҳрида 951 тонна мева ва резаворлар етиштирилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилининг мос даврига нисбатан 6,4 фоизга ўсди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг