Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Қонун (ЎРҚ–1118-сон, 05.02.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида «ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, киритилган қўшимчаларга кўра, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Эндиликда, мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, автомобиль транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг