Месси «Интер Майами» билан шартномасини узайтирди
«Интер Майами» жамоаси ўз футболчиси Леонель Месси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра, АҚШ клубининг Месси билан янгилаган шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Ушбу йиллар учун Мессининг маоши ҳам маълум миқдорга ошиши тахмин қилинмоқда.
Месси янги шартнома орқали 2026 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган «Интер Майами»нинг янги стадиони — «Майами Фридом Парк»нинг очилишида ҳам клуб сафида бўлиши кутилмоқда.
Бу ҳақда футболчининг ўзи ҳам қуйидаги фикрларни айтиб ўтган:
«Бу ерда қолишим ва наfaqat орзу, балки чиройли ҳақиқатга айланган ушбу лойиҳани давом эттиришим мени жуда бахтли қилади. Айниқса, «Майами Фридом Парк» стадионида ўйнаш. Майамига келганимдан бери мен жуда бахтли бўлдим, шунинг учун бу ерда фаолиятимни давом эттиришимдан чин дилдан хурсандман.
Биз ҳаммамиз «Майами Фридом Парк»да ўйнашимизни интиқлик билан кутяпмиз. Бундай ажойиб стадионда, ўз уйимизда ўйнаш жуда ўзгача туйғулар беради», деган Месси.
Маълумот учун, Лео 2023 йилдан бери «Интер Майами» сафида ўйнаб келмоқда. У ушбу мавсумда чемпионатнинг 28 ўйинида 29 гол урди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг