«Мендан кетгунча, эгасига етгунча»
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бирор-бир нуфузли тадбир ўтказиладиган бўлса Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари хавотирга тушиб қолади. «Ишқилиб, меҳмонлар Абу Али ибн Сино ҳайкали олдига боришмасинда,», дея юрак ҳовучлаб туради.
Хавотир ўринли. Марказ ҳовлисининг кунботар тарафида ўрнатилган ҳайкалга яқинлашган киши таажжубдан ёқа ушлаши тайин. Плиталар ўрнидан кўчиб кетган. Улар орасидан янтоқлар бўй чўзиб турибди. Қўл учида бажарилгани оқибатида сувоқ абгор ҳолга келган. Мабодо, фалакнинг гардиши билан ҳайкалга забон битганида у бу ишнинг «ижодкор»лари шаънига аччиқ-чучук гапларни қалаштириб ташлар ва бу сўзлардан зиғирча виждони бор киши ер ёрилса кириб кетгудек ҳолга тушарди.

Бу дунёда «Авиценна» номи билан танилган, маънавий мероси олдида жаҳон тиббиёти ҳали-ҳануз бош эгадиган буюк аждодимиз хотирасига ҳурматсизлик эмасми?!
Сирасини айтганда, марказда капитал таъмирлаш ишлари бажарилганига нари борса икки-икки ярим йилча бўлди. 281 мингдан зиёд китоб фондига эга, миллат тарихи ва маданиятига оид ноёб адабиётлар, қўлёзма асарлар ва даврий нашрлар сақланаётган марказда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун давлатимиз томонидан 7 миллиард 569 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилганди.

Мана, ҳайкал атрофидаги аҳволдан воқиф бўлдик. Ваҳоланки, марказ ичкарисида ҳам таъбни хира қиладиган ҳоллар анча. «Мендан кетгунча, эгасига етгунча» қабилидаги ишларни назарда тутаяпмиз, албатта. Келинг, улардан эса сўз очмай қўя қолайлик. Балки вилоят ва шаҳар масъуллари, тегишли идоралар раҳбарлари уларни ўз кўзлари билан кўриб, тегишли хулоса чиқаришар. Нима дедингиз?
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг