Медиация институти ривожланишининг замонавий тенденциялари ва суд амалиёти

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида “Медиация институти ривожланишининг замонавий тенденциялари ва суд амалиёти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари М.Хўжаева, Сенат аъзоси М.Қодирхонова, Олий суди раиси ўринбосари Ш.Полвонов, судьялар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон ва Қозоғистон каби мамлакатларнинг юқори малакали судьялари, медиаторлар, ҳуқуқшунос олимлар ва таҳлилчилар фаол иштирок этишди.
Анжуманда хорижий экспертлар оилавий низоларда медиациянинг афзалликлари, тижорат низоларида мажбурий медиациянинг самарадорлиги, низоларни муқобил ҳал қилишнинг ҳуқуқий асослари, иқтисодий низоларни ҳал этишдаги медиациянинг ўрни ҳақида сўз юритилди.
Анжуман давомида савол-жавоблар ва мунозаралар бўлиб ўтди. Қатнашчилар томонидан медиацияни ривожлантириш бўйича самарали илмий-амалий тавсиялар билдирилди. Шунингдек, халқаро тажриба ва миллий амалиётни уйғунлаштириш орқали суд тизимида юзага келадиган юкламани камайтириш, жамиятда муросага тайёрлик руҳини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг