МДҲ аъзосини Европа Иттифоқига қабул қилиш кўриб чиқилмоқда
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни расман бошлади. Бу ҳақда «France 24» aхборот агентлиги хабар бермоқда.
Люксембургдаги учрашувлар музокараларнинг бошланиши бўлиб, икки собиқ совет давлати ЕИ билан яқин муносабатларга киришганини англатади. Бу Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат учун ҳам муҳим қадам бўлиб, келажакдаги йўналишларни белгилашга ёрдам беради.
Венгрия бу келишувга рози бўлмаган ягона Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланади. Шунга қарамай, Европа Иттифоқи аъзолари музокараларни бошлашга қарши эмас. Жараён узоқ ва қийин кетиши кутилмоқда. Бунинг асосий сабаби эса ушбу мамлакатлар қонунчилигининг ЕИ юридексиясига мос келиш ёки келмаслигидир.
Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқининг қарорини Украина учун тарихий воқеа сифатида баҳолади. У Украина узоқ йиллик Европа орзусини амалга ошираётганини билдирган. Украина делегациясига бош вазир ўринбосари Ольга Стефанишина, Молдова делегациясига эса бош вазир Дорин Речан бошчилик қиляпти.
Музокаралар секин кечиши кутилмоқда, айниқса Венгриянинг ЕИга раислиги даврида бунинг амалга ошиши «эртак» каби бўлиши мумкин. Бунга Венанинг Москва билан яқин алоқалари таъсир қилади, деган тахминлар мавжуд.
Айтиш керакки, Молдова Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакат ҳисобланади. Агарда келишув амалга ошса, у МДҲдан чиқиб кетиши ҳам мумкин.
Шунга қарамасдан айтиш жоизки, ЕИга аъзо бўлиш қийин ва узоқ жараён ҳисобланади. Буни Туркия ва Ғарбий Болқон давлатлари мисолида кўриш мумкин. Туркия 1999 йилдан бери Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод давлат ҳисоблансада, демократия, қонун устуворлиги ва Кипр билан кескинлик билан боғлиқ муаммолар туфайли келишувга эриша олмай келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг