Маскнинг отаси Зеленскийни коррупционер ва диктатор деб атади

18:37 01 Сентябр 2025 Дунё
951 0

Таниқли муҳандис ҳамда бизнесмен Илон Маскнинг отаси Эррол Маск Украина президенти Владимир Зеленскийни коррупционер ва диктатор деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда у Испаниянинг «El Mundo» газетасига берган интервьюсида гапирган.

«Менга [Владимир Зеленский] коррупционер ва диктатордек туюлади», деган Эррол Маск.

ТАСС нашрининг ёзишича, Эррол Маск июнь ойи бошида «Келажак форуми — 2050» тадбирида иштирок этиш учун Москвага келган. Ўшанда у шаҳарни дунёнинг энг яхши пойтахти сифатида таърифлаган. Унинг сўзларига кўра, Россия дунёнинг энг яхши давлатларидан бири ҳисобланади.

«Москва — ҳақиқий дурдона. Ҳаммаси озода ва тартибли. Мутлақо хавфсиз. Бу — идеал шаҳар. Рус аёллари эса беқиёс. Улар барчаси модель бўлиши мумкин. Сербиялик аёллар қаторида, улар дунёдаги энг чиройли аёллардан ҳисобланади», деган у испан нашрига берган интервьюсида.

Бизнесменнинг қўшимча қилишича, ўғли Илон унга бу сафардан воз кечишни маслаҳат берган, бироқ у ўз фикрини ўзгартирмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?