Машҳур ҳинд актёри Риши Капур вафот этди
Архив сурат
Болливуд актёри Риши Капур 68 ёшида Мумбайидаги клиникада вафот этди. NDTV телеканалининг хабар беришича, актёр ўлимининг сабаби саратондир.
Риши Капур - актёр ва режиссор Раж Капурнинг ўғли. У бу оиланинг сўнгги юлдузи деб ҳисобланади.
Оилада Чинту деб аталган Риши Капурнинг биринчи жиддий роли отасининг «Менинг исмим масҳарабоз» (Мера Наам Жокер, 1970) фильмида ўйналган. Ёш актёр учун илк муваффақият отаси Раж Капур режиссёрлигидаги «Бобби» (Бобби, 1973) фильмидаги роли ҳисобланади. Ўшанда Риши Ҳиндистонда йил актёри деб тан олинган.
Риши Капур «Қасоскор» (Бароод, 1976), «Амар, Акбар, Антони» (Амар, Акбар, Антони, 1977) каби ўнлаб фильмларда роль ўйнаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг